Лавров ва Керри Сочида учрашади

Жаҳон 11 Май 2015 1275

Россия ва АҚШ ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Жон Керри 12 май куни Сочида учрашади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги маълумот берди.
Маълум бўлишича, учрашув чоғида Украина, Яман, Сурия ва Эрондаги вазият муҳокама қилинади. Таъкидланишича, ушбу халқаро муҳокамалар борасида очиқ фикр алмашилади.

Керри узоқ вақтдан бери Россияга ташриф буюришни орқага суриб юрган эди. Унинг ниҳоят келишга қарор қилгани россиялик мутахассисларда ижобий фикр уйғотмоқда.

Кўпроқ янгиликлар