Туркияга тегишли юк ташувчи кема Ливиянинг Тобрук шаҳри порти яқинида ўққа тутилди. Бу ҳақда Анқарадаги манбаларига асосланган ҳолда Рейтер нашри хабар қилган.

Маълум қилинишича, кемага қуруқликдан ҳам, ҳаводан ҳам ҳужум уюштирилган. Натижада кемадагиларнинг 3 нафари ҳалок бўлган, яна бир неча денгизчи жароҳатланган.

Туркия Ташқи ишлар вазирлигида айтилишича, ҳужум вақтида кема бетараф ҳудудда сузаётган бўлган.