Мьянма соҳилларига келиб қолган мингдан ошиқ мьянмалик қочқин қутқарилди.
Кеча Мьянмадан Малайзияга бир неча кемада қочқинлар келганини маълум қилгандик. Бугун уларнинг назорат остига олингани маълум бўлди.
Қочқинларнинг 555 нафари бангол, 463 нафари рохинжа этноси вакиллари эканлиги маълум қилинмоқда. Бу халқлар Мьянмада этник камчиликларни ташкил қилиб, маълум дискриминацияга учраб туради.