Охирги уч йил ичида Тошкент педиатрия институтида очиқ юрак жарроҳлик амалиётлари 17 баробарга кўпайди

Ўзбекистон 11 Май 2015 801

Тошкент педиатрия тиббиёт институтида охирги 3 йил ичида очиқ юрак устида ўтказилган жарроҳлик амалиётлари 17 баробарга кўпайди. Бу ҳақда Uzbekistan Today нашри маълумот бермоқда.

Жарроҳлик амалиётининг янги сифат босқичига кўтарилиш кўп жиҳатдан муассасанинг янги асбоб-ускуналар билан таъминланганлигидан келиб чиқади. Жумладан, 2014 йилда институтга мультиспирал компьютер томографи олиб келинди. Бу юрак дардига йўлиққан болаларнинг касалини аниқлаш муддатларини бир неча маротабага қисқартириб бермоқда.

Бундан ташқари, жарроҳлик амалиётлари жараёнида юзага келадиган ўлим ҳолатлари шу давр ичида 3 баробарга қисқаргани маълум қилинди.

Кўпроқ янгиликлар