Ўзбекистон банклари 2020 йилга қадар “Базель III” стандартини жорий этишни якунлашлари керак

Иқтисодиёт 11 Май 2015 2581

Ўзбекистон тижорат банклари 2020 йилга қадар банк назорати бўйича “Базель-III” стандартларини босқичма-босқич жорий этишлари керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти томонидан 2015 йил 6 майда имзоланган қарорда белгилаб қўйилган, дея хабар бермоқда "РИА Новости".

Хусусан, кейинги беш йил давомида регулятив капиталнинг минимал етарлилик коэффициентини 14,5 фоизга (ҳозир 10 фоиз), I даражали капитал етарлилик коэффициентининг минимал кўрсаткичини 11 фоизга (5 фоиз) етказилиши керак.

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг барча тижорат банкларига 2015 йил 1 январига қадар, “Базель III” стандарти нормалари татбиқ этилаётгани муносабати билан ликвидлик қоплами нормасини 100 фоизга етказиш мажбурияти юкланган эди.

Қарорда қайд этилишича, Ўзбекистон банкларининг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни очиқлигини таъминлаш бўйича чоралар янада кучайтирилади, хусусан, банклар ўзларининг йиллик ва оралиқ молиявий ҳисоботларни ўз веб-сайтларида ёки банк сири тўғрисидаги қонунчиликка зид бўлмаган бошқа йўллар билан эълон қилишлари керак.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон банк тизимида 26 тижорат банки фаолият олиб бормоқда, уларнинг учтаси давлат, бештаси – хорижий капитал иштирокида, ўнтаси акциядорлик ва саккизтаси хусусий банклардир.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22286 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40368 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153636 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43838 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 20 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 1285 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 807 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Сурхондарё вилоят ҳокими: Ғалладан бўшаган 100 фоиз майдонда такрорий экинлар экилган
19:23 1353 Жамият
Кўпроқ янгиликлар