Ўзбекистон Статистика қўмитасида ХВЖ миссияси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон 11 Май 2015 714

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасида 5 май куни Р.Алмарзоки бошчилигидаги Халқаро валюта жамғармаси миссияси билан учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашув жараёнида, ХВЖ миссиясига мамлакатнинг охирги йиллардаги иқтисодий ривожланиши кўрсаткичлари, иқтисодиёт ва унинг тармоқлари ўсишини белгилаб берган асосий омиллар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, ХВЖ миссиясига миллий ҳисоблар статистикаси ва нархлар статистикасининг услубияти ҳамда амалиётини такомиллаштириш бўйича эришилган натижалар тўғрисида ахборот берилди.

Давлат статистика қўмитаси томонидан миллий ҳисоблар ва нархлар статистикасини яхшилаш мақсадида амалга оширилган ишлар ва охирги йилларда эришилган мақсадларини ХВЖ миссияси юқори баҳолади.

Шунингдек, ХВЖ миссияси вакиллари қўйилган ва муҳокама қилинган барча саволларга батафсил жавоб ва тушунтиришлар олишди. “Учрашув илиқ ва дўстона руҳда ўтди”, - дейилади қўмита ахборотида.

Кўпроқ янгиликлар