Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида 11 май куни Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси Раҳбари, элчи Юрий Штерк билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат давомида икки томонлама муносабатларнин долзарб масалалари ҳамда Ўзбекистон – ЕИ Ҳамкорлик кенгашининг Брюссел шаҳридаги бўлажак йиғилишига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди.