Польшада президентлик сайловларининг биринчи тури якунларига кўра фуқароларнинг фикр эркинлиги, сиёсий партияларни молиялаштириш ва молиявий қонунчилик борасида референдум ўтказилади. Бу ҳақда ОАВ вакилларига амалдаги президент Бронислав Коморовский маълум қилди.

“Ишончим комилки, жамиятимизнинг жипслашиши ва фаоллашиши натижасида бу соҳадаги ўзгаришлар тез амалга оширилади”, - деб таъкидлаган мамлакат раҳбари.
Унинг қўшимча қилишича, бу ғоя президент маъмуриятида кўпдан буён мавжуд, аммо сайлов жараёни ўзгаришларни тезлаштириш кераклигини кўрсатган.