Польша президентлиги учун сайловларда мухолиф сифатида  иштирок этаётган Анжей Дуда умумхалқ референдуми ўтказиш орқали мамлакат конституциясини ўзгартириш ниятини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар берган.

"Менда янги конституцитянинг қандай бўлиши ҳақида изчил ғоя мавжуд. Миллий референдум орқали қабул қилиниши керак бўлган янги конституция орқали фуқаролар ўз мамлакатида яшаётганини ҳис қилишлари ва мустақил қарорларни қабул қилишлари таъминланади", дейди Дуда.

Унинг айтишича, Польшада партияларни молиялаштириш ва солиқ қонунчилиги бўйича ҳам ислоҳотлар ўтказиш талаб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Польшада бўлиб ўтаётган президентлик сайловининг биринчи туридан кейин Дуда ўз рақиби ҳамда мамлакатнинг амалдаги президенти Бронислов Коморовскийдан бироз фарқ билан устунлик қилди. Мухолиф партия етакчиси 34,8 фоиз овоз олган, амалдаги президент эса 32,2 фоиз овоз тўплаган. Иккинчи тур 24 май куни бўлиб ўтади.