Кеча Польшада президентлик сайловлари ўтказилди. Унда амалдаги президент Бронислав Коморовский 33.1 фоиз овоз тўплади. Унинг асосий рақиби, “Ҳуқуқ ва адолат” партиясидан номзоди кўрсатилган Анжей Дуда 34.5 фоиз овоз тўплади. Шу тариқа, у Коморовскийга нисбатан 1.4 фоизга кўпроқ овоз тўплашга муваффақ бўлди.

Учинчи натижани мустақил номзод Павел Кукиз қайд қилди (20.5 фоиз). Номзодлар улардан сезиларли даражада ортда қолмоқда.
IPSOS ўтказган сўровнома натижаларига кўра, сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 48.8 фоизи иштирок этган. Сўровнома сайлов участкаларининг 90 фоизида ўтказилган. Марказий сайлов комиссиясининг маҳаллий TVP Info телеканали орқали маълум қилишича, расмий натижалар сешанба куни эълон қилинади.