Путин ва Меркель таржимонларсиз суҳбатлашди

Жаҳон 11 Май 2015 5652

Кеча Германия канцлери Ангела Меркель Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган маросимларда иштирок этиш учун Москвага ташриф буюрди. У Россия президенти Владимир Путин билан биргаликда Номаълум аскар қабри пойига гулчамбар қўйди, шунингдек, қаҳрамон шаҳарлар хиёбонидан ўтди. Шундан сўнг икки давлат раҳбари ўзаро мулоқот олиб боришди.

Германиянинг Der Spiegel нашрида ёзилишича, улар таржимонларсиз суҳбат олиб борган: “Улар ўртасида жонли суҳбат борди. Таржимонлар йўқ эди – Путин немис тилини, Меркель эса рус тилини билишади”.
Учрашув чоғида Путин Россия Германияга қарши эмас, миллатчиликка қарши курашганини, Германиянинг ўзи бу иллатнинг биринчи қурбони бўлганини таъкидлаб ўтди. Ўз навбатида, Меркель хоним Германия Иккинчи Жаҳон урушини бошлашдаги жавобгарлигини ҳеч қачон унутмаслигини таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари, Германия етакчиси Россия ва Европа Иттифоқи иқтисодий маконларини ўзаро яқинлаштириш имконияти борлигини эслатиб ўтди.
Экспертларнинг фикрича, охирги пайтларда Украина масаласи туфайли Европа ва Россиянинг муносабатлари ёмонлашганига қарамай, унинг Германия билан алоқалари илиқлигича қолмоқда. Меркель хоним ҳам, мураккаб вазиятда ўзига хос ечим топиб, Москвага 10 май куни ташриф буюрди. Бу билан у ҳам Европа давлатларининг, ҳам Россиянинг кўнглини топишга ҳаракат қилди.

Шундай бўлса-да, Путин билан Меркелнинг мулоқоти долзарб ташқи сиёсий масалаларнинг жиддий муҳокамаси бўлмади. Мутахассисларнинг фикрича, давлат раҳбарлари шунчаки навбатчи тартибда фикр алмашган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64429 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36452 Lifestyle
Ҳоуп Ҳикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 116 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 1059 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 420 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 758 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3427 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар