Рамзон Қодиров инстаграм орқали Обамага мурожаат қилди

Жамият 11 Май 2015 12992

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров ўзининг инстаграмдаги саҳифаси орқали АҚШ президенти Барак Обамага мурожаат қилди ҳамда АҚШ раҳбарини “бу дунёни қаерга олиб бориш” масаласи ҳақида ўйлаб кўришга чақирди.

“Мен аминманки, сиз ўзингизнинг эски гиналарингизни унутиб, майда муаммолардан бош кўтариб, дунё давлатлари раҳбарлари йиғилиб, бу дунёни қаерга олиб бораётганингиз устида ўйлаб кўрсангиз яхши бўларди. Балки бундан бирор наф чиқар?! Россияни эса санкциялар билан итоаткор яримколониал давлатга айлантириш мумкинлигига умид қилмасангиз ҳам бўлаверади. Агар биз 45-йилда отларда Берлинга етиб олган бўлсак, унда ҳозирда исталган масалани ҳал қилиш бизга чўт эмас. Ҳақиқат тантана қилсин!” деб ёзди Қодиров ўзининг мурожаатида.

Қодиров АҚШ ИШИДни молиялаштиришга алоқадор эканлигини ҳамда террорчиларга қурол-аслаҳа ва жангарилар етказиб бераётганини қўшимча қилиб ўтган.

Кўпроқ янгиликлар