Россия корхонаси Ўзбекистонга сут маҳсулотлари етказишни фаоллаштиради

Ўзбекистон 11 Май 2015 2502

2015 йил охирига қадар Россиянинг “Просто молоко” унитар компанияси Ўзбекистонга ўз маҳсулотларини етказиб беришни фаоллаштиради. Корхона расмийларининг маълум қилишича, бунинг учун ишлаб чиқариш ҳажмлари икки мартага оширилади.

Компаниянинг ишлаб чиқариш базалари Татаристоннинг 7 туманида жойлашган. Айни пайтда компания Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга ўз маҳсулотларини етказиб бериш масаласи устида ишламоқда.

Ритейлерлардан таклиф компания мутасаддиларига “Продэкспо” кўргазмаси чоғида келиб тушгани маълум қилинмоқда.

Кўпроқ янгиликлар