Халқаро тхэквондо федерацияси “СпортАккорд” конвенциясидан чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда федерация бош ассамблеясининг Челябинскда бўлиб ўтган учрашуви якунларига кўра маълум қилинди.

“СпортАккорд” Бош ассамблеясининг 20 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишида ташкилот президенти Мариус Визер Халқаро Олимпия қўмитасини қаттиқ танқид остига олди, хусусан, у ҳамда унинг раҳбари Томас Бах ўзларининг “2020 Дастури” билан спорт федерациялари фаолиятига халақит бераётганини айтиб ўтди.

Шундан сўнг Енгил атлетика федерациялари халқаро уюшмаси, Отиш ва камондан ўқ узиш халқаро федерацияси ташкилот таркибидан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилди. Улардан сўнг “СпортАккорд” таркибини Халқаро паралимпия қўмитаси тарк этди. Халқаро тхэквондо федерацияси бу қарорни қабул қилган навбатдаги спорт ташкилоти бўлди.