Хитойлик миллиардер Ли Цзиньян Париж ва Франция жанубига таътил уюштирди ва бу сафарга ўзи билан 6500 нафарга яқин ходимини олиб кетди. Бу ҳақда The Daily Mail хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Tiens Group Company компаниясининг хўжайини бўлмиш Ли Цзиньян ўз ишчилари учун Парижда 140та меҳмонхонадаги 4760 хонани, Канн ва Монако шаҳарларида эса 79та меҳмонхонани барча хоналари билан банд қилдирган.

Маълум қилинишича, бу саёҳат компаниянинг 20 йиллиги муносабати билан ташкил этилган.

Маълумотларга кўра, бу сафар харажатлари учун 33 млн евро ажратилган.