АҚШ бин Ладеннинг ўлими ҳақида ёлғон гапиргани даъво қилинмоқда

Жаҳон 12 Май 2015 10566

ОАВда бин Ладеннинг ўлими ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди. Улар америкалик журналист Сеймур Хершнинг London Review Books нашрида эълон қилинган ҳисоботига асосланади.
Таъкидланишича, “Ал-Қоида” ҳаракати етакчиси Усома бин Ладеннинг ўлдирилиши ҳақида Вашингтон нотўғри ахборот тарқатган.
Хершнинг қўлидаги маълумотларга қараганда, Покистон разведкаси террорчини 2006 йилда қўлга олган. Шундан буён 2011 йилда ўлдирилгунга қадар у Аббосободда назорат остида сақланган. Террорчини АҚШга бирор-бир хизмат эвазига бериб юбориш кўзда тутилганди, аммо 2010 йилда ҳарбийлардан бири уни Вашингтонга 25 млн долларга сотиб юборган. Шундан сўнг америкалик махсус қисмлар бин Ладен сақланаётган бино ҳақида маълумот олиб, уни йўқ қилиш бўйича амалиёт ўтказган.
Журналистнинг қайд қилишича, бин Ладен ногирон бўлгани боис уни йўқ қилиш катта қийинчилик туғдирмаган.
CNN каналининг маълумот беришича, Оқ Уй расмийлари бу ҳисоботдаги маълумотларни инкор қилмоқда. “Биз “ал-Қоида”ни йўқ қилиш йўлида Покистон билан ҳамкорлик қилганмиз, аммо бу бошидан охиригача АҚШнинг ўз операцияси эди”, – дейилади Оқ Уйнинг матбуот учун расмий баёнотида.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар