АҚШнинг Юта штати университетининг бизнес-инкубатори бўлган Lassonde Institute’да ишловчи Yazdani Studio стартапи томони 213 см бўлган кубда жойлашадиган ташиб юрилувчи ётоқхона лойиҳасини яратди. Ётоқхона том маънода иш жойида яшаш имконини беради. Бу ҳақда Fast Company маълум қилмоқда.     

Ҳар бир блокда каравот, жавон, китоблар учун токчалар ва дори-дармон учун кичик жавонча мавжуд. Блокнинг деворларидан бири шаффоф бўлиб, у сабабли блок унча кичкинадек туюлмайди (деворнинг ички томонидан парда бор).

Лойиҳани синовдан ўтказиш давомида инкубатор иштирокчиларининг бир қисми умумий ётоқхоналардан бирининг ичидаги хонада шундай блокларда яшади. Бунда қоида бўйича ётоқхонада керак бўлмайдиган ишчи столлар, кийимлар учун жавонлар умумий ҳудудда жойлаштирилди. Иштирокчилар умумий ошхона, хордиқ чиқариш хонаси ва ювиниш хонасидан фойдаланишган.  

Блоклар яратувчиларининг таъкидлашича, улар аънавий ётоқхоналарда кўпинча бўш қолиб кетадиган жойлардан самарали фойдаланишга ёрдам беради. “Ётоқхоналарда йўлак ва узун тор хоналар учраб, уларда яшаш унчалик ҳам қулай эмас”, деб тушунтирмоқда Yadzani Studio дизайнерларидан бири Ян Кримски.   

Yadzani Studio инкубатор иштирокчилари кейинги йилдан қаерда – анъанавий ётоқхоналар ёки ташиб юрилувчи блокларга эга умумий хоналарда яшашни танлашлари мумкинлигини айтмоқда.