"Челси" жамоасининг бельгиялик футболчиси Эден Азар мавсум якунларига кўра англиялик журналистлар уюшмаси (FWA) томонидан мавсумнинг энг яхши футболчиси сифатида танланди.

Бельгиялик футболчига сўровномада 53 фоиз овоз берилган. Ундан кейинги ўринларда эса "Тоттенхем" ҳужумчиси Харри Кейн ва "Челси" ҳимоячиси Жон Терри қайд этилган.

Бироз олдинроқ, Азар Англия футболчилар уюшмаси (PFA) томонидан ҳам энг яхши футболчи деб топилганди.