Владимир Путин мамлакатдаги энг йирик нефть компанияларидан бири бўлмиш “Сургутнефтегаз”нинг маблағларига “кўз олайтирган”.

Агентликнинг ҳисоб-китобларига қараганда, компаниянинг 34 млрд доллар маблағи бор. Номи зикр этилмаган айрим банк соҳаси вакилларининг маълум қилишича, компанияни ривожлантириш инвестицион дастурини музлатиб қўйиб, пулларни давлат эҳтиёжларига сарфлаб юборишлари мумкин.

Бундай сценарий, агентликнинг фикрича, амалга оширилиши Россия шароитларида жиддий қийинчилик туғдирмайди. Негаки илгарироқ ЮКОС компанияси билан ҳам айнан шу каби ишлар амалга оширилган эди. Инвесторлар аллақачон “Сургутнефтегаз”га пул киритишдан чўчиб қолишган, негаки компания ўз маблағларини ўз ихтиёрича қўллай олмаслиги бундай пул киритмасининг ишончсизлигини кўрсатиб беради.