Боинг-767-300BСF самолётида Навоийдан Шанхайга юк ташиш бошланди

Ўзбекистон 12 Май 2015 1640

Йўловчи самолётларни юк ташувчи самолётларга қайта жиҳозлаш лойиҳасига кўра реконструкция қилинган Боинг-767-300BСF авиалайнери Навоий халқаро аэропортидан Шанхайга юк ташишни амалга оширишни бошлади.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 2014 йил 12 майда қабул қилган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясига тегишли иккита Боинг-767-300ER йўловчи самолётини юк самолётига қайта жиҳозлаш ҳақидаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон миллий авиапарки иккита замонавий ҳаво кемалари билан тўлдирилди. Натижада турли давлатларга юкларни ташиш имконияти кенгайди. 

Бугунги кунда Навоий аэропорт негизида ташкил этилган логистика халқаро маркази орқали турли давлатларга парвозга оширилмоқда, хусусан, Ҳиндистон, Хитой, Европа, Жануби-шарқий Осиёга юк ташилмоқда. Марказ орқали унинг фойдаланишга киритилган пайтидан бугунгача 200 минг тоннадан кўпроқ юк ташилган.     

Марказ Ўзбекистон Президентининг 2008 йил 31 декабрдаги “Навоий аэропорти негизида халқаро интермодаль логистика марказини яратиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан яратилган марказ  Навоий вилоятининг Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 магистралида жойлашган Шарқ билан Ғарбни боғлаб турувчи ҳаво кўприги бўлиб хизмат қилади ҳамда Ўзбекистонни бутун дунё билан боғлаб туради. Бунда халқаро аҳамиятдаги ушбу йўлда “Навоий” эркин саноат-иқтисодий ҳудудининг яратилиши муҳим аҳамият касб этади.

ЎзА ахборот агентлиги маълумотларига кўра, ҳафтасига икки марта Навоий-Шанхай-Навоий йўналишида парвоз амалга оширувчи ушбу самолёт 56 тонна юк ташиш қувватига эга.  Шанхайга парвоз амалга оширган самолёт муайян пунктдан Навоийга юк олиб келади. Янги йўналишларда ҳаракатланувчи ҳаво кемалари эндиликда Амстердам, Мумбай ва Франкфурт йўналишида парвоз амалга оширади.

Кўпроқ янгиликлар