Бразилиянинг "Атлетико Паранаэнсе" жамоасининг 19 ёшли футболчиси Натан де Соуза Лондоннинг "Челси" жамоаси аъзосига айланди.

"Челси" бу футболчи учун 7 млн евро сарфлагани айтилмоқда.

"Орзуим амалга ошди! Биринчи навбатда тангримга йўлимни очгани учун шукр қиламан. Шунингдек, менинг иқтидоримни кўра олган ва тўғри баҳолай олган отамга, ҳар қандай кунимда ёнимда бўлган ва қўллаб-қувватлаган оила аъзоларим ва дўстларимга раҳмат айтаман. Қолаверса, "Атлетико Паранаэнсе"да ўтказган 6 йилим учун жамоанинг барча ходимлари ва раҳабарларидан миннатдорман. "Челси"дагиларга ҳам ишонч учун раҳмат. Бу ишончни оқлаш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан. Биз биргаликда янги ютуқларга эришамиз, деб умид қиламан", деб ёзади Натан де Соуза ўз инстаграмида.