C.H.I.P. – 9 доллар турадиган дунёдаги биринчи компьютер

Технология 12 Май 2015 1622

Россиялик ишлаб чиқарувчилар юридик шахсларга ўзларининг “Эльбрус-401” компьютерларини 200 минг рублдан сотишаётган бир пайтда, Калифорнияда жойлашган Next Thing Co. компанияси муҳандислари нархи 9 доллар турадиган митти компьютер ишлаб чиқишди (жорий курс бўйича 450 рублдан сал кўпроқ). Бу “миттивой” C.H.I.P. деб аталади ва ўзининг платасида инсон қаерда бўлишидан қатъий назар, ўзи учун зарур бўлган дастурлар билан фойдалана оладиган барча зарур қисмларга эга.

Arduino ва Raspberry Pi каби микроконтроллёрлар компьютер тхтирочилари орасида жуда оммавийлашиб кетди. Улар бу микроконтроллёрлар негизида янгидан-янги қурилмалар яратишмоқда. Бироқ бу микрокомпьютерларнинг нархи 35-40 доллардан кўпроқни ташкил қилади. Улар олдида C.H.I.P. деярли бепул таклиф қилинмоқда. Бу миттивой ўзидан нимани намоён қилади?

C.H.I.P. 1 ГГц такт частотасида ишловчи марказий процессор, 512 Мб тезкор хотира ва операцион тизим, дастурлар ва маълуморлар учун 4 Гб хотирадан ташкил топган. Микроконтроллёрда, шунингдек, 802.11 b/g/n, Bluetooth 4.0 симсиз алоқа модули, USB ва microUSB портлари, тасвир ва овозни чиқариш учун портлар ўрнатилган. Платанинг ўлчами бор-йўғи 6 см га 4 см ни ташкил қилади.

Бу микроконтроллёрга қўшимча сифатида VGA (10 доллар) ёки HDMI (15 доллар) портлари орқали тасвирни чиқариш ташқи адаптерини сотиб олиш мумкин. Шунингдек, C.H.I.P. ни тўлақонли чўнтак компьютерига айлантиришга имкон берадиган кичик дисплей ва клавиатурага эга PocketC.H.I.P. гаджетини ҳам сотиб олиш мумкин. Бу гаджет корпусида 5 соат узлуксиз равишда ишлашга етадиган ички аккумулятор ўрнатилган.

C.H.I.P. open source операцион тизими остида ишлайди. Микроконтроллёр аввалбошдан ўз хотирасида кўплаб фойдали дастурлар (Chromium браузери, LibreOffice офис пакети, GIMP график муҳаррири ва бошқа) ва ўйинлар сақлайди. Микроконтроллёр комплектига фойдаланувчи агар истаса янги дастурларни ишлаб чиқишига имкон берадиган дастурий таъминот ҳам киритилади.

Компьютер яратувчилари Kickstarter майдончасида ушбу компьютерни оммавий равишда ишлаб чиқиш учун талаб қилинган 50 минг доллар ўрнига анча кўпроқ маблағ, яъни 130 минг доллар йиғишга муваффақ бўлишди. Кўринишича, арзон микрокомпьютер ғояси Kickstarter нинг қарийб 3 минга яқин фойдаланувчиларига манзур бўлганга ўхшайди. Илк компьютерлар харидорларга 2016 йил майидан бошлаб юборилади, унгача эса ишлаб чиқарувчилар мавжуд ишчи прототип устидаги ишларни охирига етказиб, унга қўшимча дастурий таъминотни яратишлари керак бўлади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 93950 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46029 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51315 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9160 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20012 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 98 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 427 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 321 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1193 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар