Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга Абдулла Қодирий ва Себзор кўчаси кесишмасида қурилган кўприкнинг очилиш маросими вақтида Тошкентдаги "Чорсу" меҳмонхонасининг реконструкция қилиниши бўйича тузилган лойиҳа намойиш қилинди.

Ўзбекистон раҳбари маросим вақтида меҳмонхонага янги ном бериш кераклигини ҳам таъкидлаган.

Маълумот учун, 23 қаватли "Чорсу" меҳмонхонаси Тошкент шаҳрининг шу номли ҳудудида 1982 йилда барпо этилган. Меҳмонхонага дастлаб "Москва" номи қўйилган. Бино архитектори В.Спивак, бош конструктори эса А.Асанов бўлган.