Дани Алвес "Барселона" билан 2 йиллик шартнома имзолайди

Спорт 12 Май 2015 478

"Барселона" жамоасининг бразилиялик ҳимоячиси Дани Алвес мавсум якунлангач, жамоа билан янги икки йиллик шартнома имзолайди. Бу ҳақда Goal.com нашри маълум қилмоқда.
Бироз олдинроқ, бу футболчи каталонияликлар раҳбарияти томонидан таклиф қилинган янги шартномани қабул қилмагани хабар қилинганди. Унинг агенти Санта Ана эса жамоа билан музокаралар давом этмаслигини айтганди.
Каталонияликлар раҳбарияти таклиф қилган аввалги шартномага кўра, футболчи ҳозирги маошини олишда давом этишни хоҳласа, мавсумда 60та ўйинда майдонга тушиши талаб қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар