Дубайда сувости теннис корти қуриш режалаштирилмоқда

Спорт 12 Май 2015 1721

Дубайда сувости меҳмонхонаси ва виллаларини қуриш режалари авж олаётган пайтда Польша архитектура фирмаларидан бири Дубайда сувости теннис кортини яратиш ғоясини таклиф қилмоқда. Ғоя муаллифи ва 8+8 Concept Studio компанияси эгаси, польшалик архитектор Кшиштоф Котала айни пайтда бу лойиҳани амалга ошириш учун сармоядорлар қидириш билан шуғулланмоқда ҳамда Дубайнинг “иқтисодий гигантларига” умид билдирмоқда.   

Архитекторнинг айтишича, катта сармоялар қурилиш секторига жиддий инвесторларни жалб қилади. Ўз навбатида, бундай лойиҳалар сайёҳлик оқимининг ошиши ҳисобига катта даромад олишга ёрдам беради.

Маълумки, Дубайда 2020 йилда Халқаро кўргазма бўлиб ўтади. Кўргазмага 25 млн киши ташриф буюриши кутилмоқда.

Сувости теннис корти ўзида спорт мусобақалари, кўнгилочар тадбирлар ва кўргазмалар ўтказиш учун мўлжалланган еттита аренадан иборат замонавий спорт мажмуасини акс эттиради.

Мажмуанинг қурилишида замонавий технологиялар ҳамда нано-цемент ва углерод ойнаси каби экологик тоза хомашёлардан фойдаланиш режалаштирилмоқда. Коталанинг айтишича, лойиҳа сметаси ҳозирча тайёрланмаган. Лойиҳанинг якуний баҳоси қурилиши учун 5 йил кетиши мумкин бўлган объектнинг концепциясига боғлиқ бўлади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳа бир неча миллиард долларни ташкил қилиши мумкин.    

 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9781 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22681 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45453 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46875 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 538 Жамият
Месси оғир кунда «Барселона»ни ташлаб кетмайдиган бўлди
13:15 1202 Спорт
Кўпроқ янгиликлар