ЕВРО-2016 ўйинлари учун 2,5 млн дона чипталар сотувга чиқарилади

Спорт 12 Май 2015 823

2016 йилда Францияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионати учрашувларига тахминан 2,5 миллион дона чипталар сотувга чиқарилади. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Шундан 1,8 миллиони мухлислар учун (умумий чипталарнинг 75 фоизи)
чиқарилади. Шундан бир миллиони 10 июндан бошлаб очиқ савдога чиқарилади. Яна 800 мингта чипталар эса саралаш босқичи ниҳоясига етгач, мамлакатлар миқёсида тақсимлаб чиқилади.

Мусобақанинг энг арзон чиптаси гуруҳ босқичидаги учрашувга бўлиб, унинг баҳоси 25 еврони ташкил қилиши кутилмоқда. Чорак финалнинг энг арзон чиптаси 45 евро, ярим финал ва финал учрашувларида эса мос равишда 65 ва 85 еврони ташкил қилиш кутилмоқда. Чипталарнинг энг қиммат нархи финал ўйини учун биринчи категориядаги чипталар бўлиб унинг нархи 895 еврони ташкил қилади. Очилиш учрашуви учун чипталар 75 евродан 595 еврогача бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, ташкилотчилар чипталар пакетини ҳам сотувга қўйиш ниятида. Саралаш мусобақалари якунлангач, маълум ҳудуд учун ўз жамоасини қўллаб қувватлаш учун чипталар жамланмасини сотиб олиш имконияти мавжуд бўлади.

20 мингга яқин чипта эса хайрия дастури асосида болалар уйидаги етим болаларга тарқатилади.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, мусобақалар 2016 йилнинг 10 июнидан 10 июлига қадар бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57012 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33051 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 40895 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4982 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16820 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 702 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 941 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар