Финляндия Европа Иттифоқига аъзо барча давлатларни қочқинларни қабул қилишга чақирди. Бу ҳақда Yle нашри хабар берди.
“ЕИнинг ҳар бир давлати қочқинларни қабул қилиши керак”, – деди мамлакат ички ишлар вазирлиги миграция масалалари департаменти директори Йорма Вуорио.
Еврокомиссия яқин вақт ичида миграцион сиёсатнинг янги режасини эълон қилади. Хусусан, унда ЕИ давлатларига муҳожирлар қабул қилиш бўйича квоталар берилиши мумкин. Квотанинг ўртача ҳажми йилига 20 минг кишини ташкил қилиши мумкинлиги айтилмоқда.