Мюнхеннинг “Бавария” клуби фахрий президенти Франц Беккенбауэр “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессининг клубдаги ўйини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Месси – ақлбовар қилмас даражадаги ажойиб ўйинчи. Охирги ойларда у ўзининг энг яхши жисмоний ҳолатига эришди.

“Барселона”нинг ўйини айнан у ва фақатгина унга боғлиқдир. Усиз “Барселона” шунчаки бир оддий жамоадир.

Бу икки йил олдин, “Бавария” “Барселона”ни тор-мор қилганда ҳам ўз исботини топганди. Ўшанда Месси яхши ўйин кўрсата олмаганди”, деб айтмоқда Беккенбауэр.

Эслатиб ўтамиз, бугун 12 майда “Барселона” ва “Бавария” клублари Чемпионлар Лигасининг яримфиналида жавоб учрашувини ўтказадилар. Биринчи учрашувда каталонияликлар мюнхенликлар устидан 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришгандилар.