ФВВда биринчи чорак якуни сарҳисоб қилинди

Ўзбекистон 12 Май 2015 1089

Жорий йилнинг 11 май куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг мажлсилар залида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Ҳайъат йиғилишини Фавқулодда вазиятлар вазири Т.Худайбергенов кириш сўзи билан очиб берди. Йиғилишда Фавқулодда вазиятлар вазирнинг биринчи ўринбосари К.Арипов, шунингдек, Соғлиқни сақлаш, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликларининг масъул вакиллари ҳамда бошқа бир қатор мутахассислар ўзларининг маърузалари билан иштирок этишди.

Тадбирда, 2015 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар ҳамда иккинчи чоракда бажариладиган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Хусусан, биринчи чорак мобайнида Фуқаро муҳофазаси институтида 308  нафар, ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармалари Аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш марказлари томонидан 9420 нафар турли тоифадаги раҳбарлар аҳоли тинчлиги ва муҳофазасини таъминлаш мақсадида қайта тайёргарликдан ўтказилди.

Шунингдек, вазирликка фуқаролардан 300дан ортиқ ариза ва шикоятлар келиб тушган бўлиб, уларнинг барчаси ўрганиб чиқилди ва вазирлик ваколати доирасида амалий ёрдам кўрсатилди.

Қолаверса, ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг Авария-қутқарув отрядлари томонидан аҳолига ёрдам кўрсатиш ва муҳофаза қилиш бўйича жами 700дан ортиқ чиқишлар амалга оширилиб, фуқароларга яқиндан ёрдам кўрсатилди.

ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимлари бошқарув органлари, куч ва воситаларининг тайёргарлигини ошириш мақсадида, республика бўйича жами 7 та қўмондонлик-штаб, 76 та махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилиб, асосий эътибор ўқув машғулотларининг сифатли ўтказилиши ва раҳбар ходимларнинг кўникмаларини такомиллаштиришга қаратилди. ўқув машқларида жами 32165 нафар киши ўқитилиб, 1347та махсус техникалар жалб этилди.

Шу билан бир қаторда, чорак давомида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари 13та халқаро анжуманларда иштирок этишди, шундан 3таси чет элда бўлиб, мазкур анжуманларда иштирок этган вазирлик ходимлари, фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш соҳасидаги чет эл мамлакатлари тажрибаларини тизим фаолиятига тадбиқ этишни таъминлашди.

Таъкидлаш жоизки, 2015 йилнинг биринчи чораги давомида фавқулодда вазиятларни олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлар эвазига 2014 йилнинг биринчи чорагида содир бўлган фавқулодда вазиятлар сонига нисбатан 10 фоизга камайтиришга эришилди.

Йиғилиш давомида 2015 йилнинг биринчи чорагида режалаштирилган тадбирлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишига эришилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Йиғилиш сўнгида, келгусида бажарилиши кўзда тутилган устувор вазифалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31869 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17729 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68904 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58290 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 3621 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9521 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар