"Бавария" жамоасининг бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ яримфиналининг "Барселона"га қарши ўтказиладиган жавоб учрашувидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Берлинда бўлиб ўтадиган финалда қатнашиш учун бугун "Барселона"га етарли миқдорда гол уришимиз керак. "Барселона"ни тўпсиз қолдиришга ҳаракат қиламиз. Вазиятлар яратишимиз керак бўлади. Ҳимояни тўғри ташкил қилишимиз зарур.

Биз яримфиналга етиб келганимиздан мамнунмиз. Энди финалда ўйнаш учун охирги 15-20 йил давомида Европанинг энг кучли жамоаси ҳисобланган "Барселона"га бир ўйинда камида 3та гол уриб, ўз дарвозамиз дахлсизлигини сақлашимиз талаб қилинади. Бу қийин, лекин биз уриниб кўрамиз", дейди Гвардиола АS нашрига берган интервьюсида.