Канада Украинага демократияни ривожлантириш ва инсонпарварлик мақсадлари учун 30 млн Канада доллари (25 млн АҚШ доллари) ажратади. Бу ҳақда Украина президенти Пётр Порошенко матбуот хизмати хабар берди.   

Канада Ташқи ишлар вазири Дуглас Николсон Украина президенти билан учрашув давомида шу ҳақда маълум қилди.

“Канада Ташқи ишлар вазири унинг мамлакати Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиришини таъкидлаб ўтди. Хусусан, Украинага инсонпарварлик мақсадлари ва демократик институтларни ривожлантириш учун 30 млн Канада доллари ажратиш режалаштирилмоқда”, деб таъкидлаб ўтилди Украина президенти матбуот хизматида.