Карло Анчелотти: "Бэйл агенти машғулотлар пайтида бирор марта ҳам бўлмаган, шунинг учун ғинг демаса ҳам бўларди”

Спорт 12 Май 2015 2448

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг яримҳимоячиси Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнеттнинг айтган гапларига ўзининг муносабатини билдириб ўтди.

“Бу дунёда кўплаб одамлар нималардир ҳақида гапирадилар ва вақти билан жуда ортиқча жавраб юборадилар. Бэйл агенти гарчи бизнинг бирорта ҳам машғулотимизда бўлмаган, жамоа ичидаги муҳитдан бехабар бўлса ҳам фикр билдиришга ўзини ҳақли деб билиб, четдан туриб баҳо бермоқда.  

Гаретда ҳеч қачон шериклари билан муаммолар бўлмаган. Ўз навбатида, унинг шерикларида ҳам Гарет билан муаммолар бўлмаган. Шунинг учун айтилган фикрлар ортиқчадир ва Гаретнинг агенти яхшиси ғинг демаса ҳам бўларди”, деб айтди италиялик мутахассис бунга жавобан.

Эслатиб ўтамиз, Бэйлнинг агенти “қироллик клуби” ўйинчилари унинг мижозини майдонда қўллаб-қувватламаётганларидан шикоят қилган. Унинг фикрича, “Реал” футболчилари Бэйлга кўпроқ узатмалар берсалар, у билан бирга ўзаро ҳаракат қилсалар ва унга ёрдам берсалар, у ўзини кўпроқ кўрсата олган бўларди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 16895 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22210 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11293 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12145 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40421 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52885 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47727 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 409 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 768 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар