Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Жон Керри Сочидаги Иккинчи Жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган ёдгорлик пойига гулдасталар қўйишди. Бу ҳақда RT нашрининг Сочидаги мухбири хабар бермоқда.

Лавров гулдаста қўйишга ретро-автомобилда ташриф буюрди. 

Эслатиб ўтамиз, Жон Керри Сочига Россия президенти Владимир Путин ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашиш учун ташриф буюрди. Учрашув кун тартибига кенг миқёсдаги сиёсий ва иқтисодий масалалар киритилади.