Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путиннинг АҚШ давлат котиби Жон Керри билан учрашишини тасдиқлади.
Учрашув 12 май куни Сочида бўлиб ўтади. Учрашув кун тартибида кенг миқёсдаги масалалар муҳокама қилинади, аммо улар орасида иқтисодий санкциялар масаласи бўлмайди, деб хабар берди матбуот котиби.
Шунингдек, учрашувда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам иштирок этиши айтилди.