Миср Адлия вазири Маҳфуз Собир ўз лавозимидан кетди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. Бу ҳақда Миср бош вазири берган баёнотда маълум қилинди.

Қайд этилишича, Собир “чиқинди йиғувчи одам судья лавозимини эгаллашга лойиқ эмас”, деб айтган сўзлари учун танқидга учраган ва истеъфога чиқишга ариза беришга мажбур бўлган.

Адлия вазири ўзининг “янглиш гапириб қўйгани”ни тан олган.