Москва вилоятидаги Химки шаҳар округи ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Ўзбекистон фуқаросининг ёнидан 1 кг дан ортиқ героин моддаси топган. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Воқеа 7 май куни содир бўлган. Полициячилар 39 ёшли Ўзбекистон фуқаросини тўхтатиб, унинг ёнини текширганда, 1033.86 грамм героин топилган.
Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.