Наманган вилоятининг Уйчи туманида тўрт қаватли, 32 хонадондан иборат “Камолот” уйи фойдаланишга топширилди. Замонавий архитектура лойиҳалари асосида барпо этилган кўп қаватли уйда ёш оилалар учун барча шароит ва қулайликлар яратилган.

Унинг тантанали фойдаланишга топшириш маросимида сўзга чиққанлар Президентимиз раҳнамолигида истиқлол йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар инсон ва унинг манфаатларига қаратилгани, аҳоли, хусусан, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилганини алоҳида қайд этишди.

Вилоятнинг Уйчи тумани марказида фойдаланишга топширилган янги уй-жойлар ҳам бу фикрларнинг ёрқин далилидир.

— Янги уйга кўчиб ўтганимиздан хурсандмиз, — дейди спортнинг қўл жанги тури бўйича беш карра Ўзбекистон чемпиони, спорт устаси Расулжон Жўраев. — Бу ерда барча қулайликлар муҳайё. Бундай уйлар имтиёзли кредит асосида берилиши биз — ёш оилалар учун катта имконият ва ғамхўрликдир.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Б.Юсупов иштирок этди.