Непалдаги аэропорт зилзила туфайли ёпиб қўйилди

Жаҳон 12 Май 2015 1088

Катманду шаҳридаги аэропорт бугун содир бўлган зилзила туфайли вақтинчалик ёпиб қўйилди. Маҳаллий матбуот хабарларига қараганда, барча рейслар бекор қилинган, йўловчилар эса ичкарига киритилмаган. Аэропорт фаолияти қачон тикланиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, бугун Непалда 7.1 магнитудали янги ер қимирлаши қайд қилинди. Зилзила мамлакат шарқидаги Намче-Базар қишлоғидан 68 км нарида бўлиб ўтган. Унинг чуқурлиги – 10 км.

Кўпроқ янгиликлар