ЎФФ ҳакамлар ва инспекторлар департаменти ўқув-текширув семинар ташкил этди

Спорт 12 Май 2015 716

Бугун Ўзбекистон Футбол Федерацияси мажлислар залида ЎФФ ҳакамлар ва инспекторлар департаменти Олий ва 1-лига ҳакамлари учун ўқув-текширув семинар ташкил этди.

Семинарда хорижда хизмат сафарида  бўлган реферилардан бошқа барча ҳакам ва инспекторлар иштирок этди.
Ўқув-семинари Олий ва 1-лига доирасидаги мавсум аввалида бўлиб ўтган ўйинларда ҳакамларнинг ҳаракати, йўл қўйган хато ва камчиликларига бағишланган тақдимотлар билан бошланди. Ҳакам ва инспекторлар семинар давомида Ўзбекистон футбол мавсумининг ўйинларини видеоматериаллар асосида таҳлил қилдилар.
ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев видеоклиплар асосида ҳакамларнинг хатоларини таҳлил қилиб берди ҳамда ҳар бир вазият борасида ҳакамлар берган саволларга ҳам жавоб бериб ўтди.

ФИФА рефериси Владислав Цейтлин видеоклиплар асосида ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этишдаги хатолар ҳақида тўхталиб, турли ўйинлардаги оффсайд ҳолатларини таҳлил қилиб берди. Ушбу мавзуни давом эттирган ЎФФ инструктори Александр Попов офсайдни қайд этишда ён қанот ҳакамлари йўл қўйган хатолар ҳақида таҳлилий чиқиш қилди. Попов, шунингдек, тўпни қўл билан ўйнаш билан боғлик муаммоли вазиятларни ҳам таҳлил қилиб берди.

ПФЛ бош директори Фарҳод Магаметов ўз нутқида ҳакамлар ва инспекторларга нисбатан ўйинлар жавомида ноцензур сўзлар билан ҳақорат қиладиган мураббийларга қаттиқ туриш кераклигини тайнилади. 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64285 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36420 Lifestyle
Хоуп Хикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 34 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 770 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 300 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 634 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3103 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар