Франция президенти Франсуа Олланд Куба пойтахти Гавана шаҳрига 1 кунлик ташриф уюштирди ва кубаликларнинг собиқ етакчиси Фидель Кастро ҳамда амалдаги президент Раул Кастро билан учрашди ва айрим ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда ru.euronews.com нашри хабар қилган.

Олланд Фидель Кастро билан камералардан холи жойда учрашув ўтказган.

Франция раҳбари АҚШни Кубага нисбатан эмбаргони тўхтатишга чақирган. Унинг ташрифи давомида Гаванадаги Маркель портида қурилиш ишлари олиб бориш орқали логистик марказ ташкил этишга келишиб олинган.

Олланд шунингдек. Гаванадаги Хосе Марти ибодатхонасини зиёрат қилган.

Қайд этиш жоизки, Олланд охирги ўн йиллар давомида Кубага келган илк европалик давлат раҳбари бўлди. Шунингдек, Олланд охирги юз йил ичида Кубага ташриф уюштирган биринчи француз давлат раҳбарига айланди.