Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти – ОПЕК 2015 йилга нефтга дунёдаги талаб бўйича прогнозларни қайта кўриб чиқди. Хусусан, прогноз кунига 50 минг баррелга яхшиланиб, кунига 92,5 млн баррелгача оширилди. Бу 2014 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 1,18 млн баррелга кўпроқни ташкил қилади. Бу ҳақда ташкилотнинг май ойидаги баёнотида маълум қилинмоқда.  

2014 йил якунларига кўра, прогноз апрель ойига нисбатан кунига 40 минг баррелга яхшиланиб, кунига 91,32 млн баррелгача оширилган эди. 

Жорий йилнинг биринчи чорагида нефтга бир кунлик талаб 91,51 млн баррелни ташкил қилган.

ОПЕК 2015 йилда Россияда нефть ишлаб чиқариш ҳажмининг камайиши бўйича прогнозини ўзгаришсиз қолдирди.