Ўзбекистонлик чегарачилар бугун 12 май, сешанба куни Фарғона вилоятининг Сўх тумани Ҳушёр қишлоғидан Қирғизистон ҳудудига ноқонуний равишда олиб кетилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қўл олди. Бу ҳақда 12news нашри МХХ давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизмати маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Манбада ёзлишича, қоидабузарлар бир неча маротаба огоҳлантирилишганига қарамай, «Мерседес-Бенц» русумли автомобилларида (давлат рақами Z 8337 V., O1060 M.,O 0603 AD) ҳаракатни давом эттирган.

 «Қоидабузарларни қўлга олиш жараёнида ўқ узишга тўғри келди. Натижада 22 ёшли Қирғизистон фуқароси Маҳмуджон ўғли Мансур воқеа жойида вафот этди. Қолган икки нафар жиноятчи ва 3та автомобил (10 тонна картошка, 5 тонна ўрик ортилган) қўлга олинди. Мазкур иш юзасидан жиноий иш қўзғатилди», деб ёзилади хабарда.