Минскда бўлиб ўтган Собиқ иттифоқ қаҳрамони Виктор Ливенцев хотирасига бағишланган бокс бўйича XIII Халқаро мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари муносиб иштирок этди.

Ҳамюртимиз Муроджон Ахмадалиев 56 кг гача вазн тоифасининг финал жангида беларуслик боксчи Дмитрий Асановга имкониятни бой бериб, кумуш медаль соҳибига айланди. Яна бир спортчимиз Маҳмуд Гарипов 69 кг гача вазн тоифасининг финал жангида яна бир беларуслик боксчи Павел Костроминга мағлуб бўлиб, кумуш медаль билан чекланиб қолди.

Энг оғир вазн – 91 кг дан юқори вазн тоифасида ҳамюртимиз Ботир Жалолов яна бир беларуслик боксчи Александр Калеев устидан ғалаба қозониб, мусобақанинг энг нуфузли вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. 

Минскдаги мусобақада 10 та давлат – Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Литва, Молдова, Туркманистон, Туркия ва Украина вакиллари рингга кўтарилишди.