Кореянинг Сэул шаҳрида ўтаётган Жаҳон ўйинларида Ўзбекистоннинг паралимпия терма жамоаси аъзоси Дмитрий Хорлин мусобақанинг иккинчи кунида сузиш бўйича яна битта олтин медаллни қўлга киритди. У 400 метрга эркин сузишда 04:17.06 натижасини қайд этди.