Нью-Йоркдаги Christie's ким ошди савдосида Пабло Пикассонинг “Жазоирлик аёллар” картинаси ким ошди савдосида 179.4 млн долларга сотилди. Бу ҳақда савдо уйининг расмий сайти орқали маълум бўлди.
Санъатшуносларнинг маълумот беришига қараганда, бу шу пайтгача ким ошди савдосида сотилган энг қиммат санъат асари бўлди.
Картина 1955 йилда Анри Матисс хотирасига чизилган. Унинг тахминий баҳоси 140 млн доллар деб баҳоланган эди. Аммо натижа кутилганидан ҳам юқори бўлди.
Расмнинг янги эгаси номаълумлигича қолмоқда.