Порошенко Facebook раҳбаридан Украинада ваколатхона очишни сўради

Технология 12 Май 2015 1326

Украина президенти Пётр Порошенко Facebook раҳбари Марк Цукербергдан Украинада ижтимоий тармоқнинг ваколатхонасини очишни сўради

Аввалроқ, Цукерберг Facebook фойдаланувчиларидан унга уларни қизиқтираётган саволларни беришни таклиф қилган эди. 

“Ҳурматли Марк Цукерберг! Биз глобал офисларнинг жавобини олиш учун барча каналлардан фойдаланишимиз керак. Украина Facebook нинг мамлакатдаги ваколатхонасига эга бўлиши керак!”, деб ёзди Порошенко ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Украинада ҳукумат ўзгаргандан кейин ҳукумат тепасига келган кўпчилик сиёсатчилар ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланишни бошладилар. Улардан кўпчилиги Facebook га афзаллик беришади. Украина Ички ишлар вазири Арсен Аваков ва унинг маслаҳатчиси Антон Геращенко, эндиликда Украинанинг фавқулодда вазиятлар давлат хизмати собиқ раҳбари Зорян Шкиряк, Донбассдаги махсус операция кучлари вакиллари ва бошқалар ўзларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида муҳим ахборотларни чоп этиб боради.      

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39491 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44703 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6581 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18070 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 1305 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
Кўпроқ янгиликлар