Қиличбозлик бўйича катта ёшдаги спортчилар орасида Ўзбекистон чемпионати бошланди

Спорт 12 Май 2015 818

Жорий баҳор Ўзбекистон қиличбозлик тарихида спорт тадбирларига жуда бой бўлди. Тошкентда апрель бошида жаҳон миқёсидаги катта мусобақа – кадетлар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди

Бу спорт тадбири спорт доиралари ва жамиятимиз орасида бирдек қизиқиш уйғотди. Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси учун бу чемпионат катта мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш борасида катта тажриба мактабини ўтади.    

Ушбу чемпионатнинг ўтказилиши натижасида юртимизда қиличбозлик билан шуғулланишни истовчилар сони кўпайиб кетди. Бироқ ҳозирда ушбу спорт тури бўйича мавжуд бўлган спорт базаси қиличбозлик билан шуғулланишни истовчи бундай катта оқимни қабул қилиш имкониятига эга эмас ва Федерация спорт майдончаларини кенгайтариш бўйича шошилинч чоралар кўрмоқда.

Апрель ойи охирида қиличбозлик бўйича республика ёшлар чемпионати бўлиб ўтди. 11 майда эса Тошкентда “Пахтакор” спорт мажмуаси қиличбозлик залида катта ёшдаги спортчилар орасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Бу мусобақада ёш бўйича таснифлаш шартли кўриниш олган. Спортчилар учун фақатгина пастки ёш чегараси жорий қилиниб, унга  кўра спортчилар 2001 йилдан кейин туғилмаган бўлишлари керак. Мусобақаларга республикамизнинг турли вилоятларидан ва Тошкентдан 150 дан ортиқ спортчи ташриф буюрди.

Чемпионатнинг биринчи куни шахсий ҳисобда республика чемпиони унвонини қўлга киритиш учун шпагачилар куч синашишди. Аёллар ўртасида Навоий вилояти вакиллари шоҳсупанинг барча поғоналарини эгалладилар. Малика Хакимова Ўзбекистон чемпиони унвонини қўлга киритди. Альбина Абдурахманонова 2-ўринни, 3-ўринни эса яна бир навоийлик спортчи Гулноз Абдурахманова ва тошкентлик Вероника Рожкова эгалладилар.

Эркаклар орасида наманганлик шпагачи Роман Александров чемпион бўлди, тошкентлик Руслан Кудаев кумуш медаль, андижонлик Абдулвосид Насридинов ва Бахтиёр Ғаниев бронза медални қўлга киритдилар.  

Чемпионатнинг иккинчи куни шу спортчилар жамоавий ҳисобда яна шпагаларини тўқнаштиради.

 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар