Қўшиқчи Лола ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари уруш фахрийларини байрам билан табриклашди

Маданият 12 Май 2015 2422

8 майда машҳур қўшиқчи Лола Йўлодшева “Pomidor entertainment” продюсерлик маркази билан ҳамкорликда Хотира ва Қадрлаш куни арафасида уруш фахрийлари учун байрам тадбирини ташкил этди.

Тадбир доирасида ташкилотчилар ва 23-меҳрибонлик уйининг бир неча тарбияланувчилари Тошкент шаҳрида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари уйларига ташриф буюриб, уларни қутлуғ байрам билан табриклашди.

Болалар фахрийларга байрам муносабати билан ўз қўллари билан яратган ишларини совға қилди.

Фахрийлар болаларга уруш йиллари билан боғлиқ воқеалар, бу машъум кезларда бошларидан ўтказган хотиралари ва бой ҳаётий тажрибалари ҳақида гапириб берди.

 

Кўпроқ янгиликлар