"Терек" жамоаси вице-президенти Ҳайдар Алихонов грознийликлар жамоаси футболчилари Москванинг "Cпартак" жамоаси устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонилгандан кейин мукофотланишгани ҳақида маълум қилди.

Россия чемпионатининг 27-тури доирасида "Спартак" дарвозасига 2та гол йўллаган Аблайе Мбенге эса қўшимча мукофот ҳам олган. Унга Чеченистон президенти Рамзан Қодиров Toyota Corolla автомобили ҳадя қилган. 

"Терек" футболчилари "Спартак" устидан ғалаба қозонгандан кейин Чеченистон раҳбари томонидан барча футболчиларга пул мукофотлари топширилди. Аблайе Мбенге эса Toyota Corolla машинасига эга бўлди", деб маълум қилди Алихонов "Чемпионат.cоm" нашрига.

Қайд этиш жоизки, "Терек" бу ғалабадан кейин ўз очколари сонини 36тага етказган ва турнир жадвалининг саккизинчи поғонасига жойлашган.