Республика уруш ва меҳнат ветеранлари пансионатида Меҳнат вазирлиги бошчилигида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда пансионатда яшайдиган икки уруш қаҳрамони ҳамда бошқа ветеранларга совғалар топширилди. Икки уруш қаҳрамонига “Кредит Азия” магазинидан 2та музлаткич топширилди.

Улуғбек номидаги Тошкент халқаро мактаби вакиллари эсдалик сифатида замонавий телевизор ҳамда концерт дастурини совға қилишди.

 

Тадбирда ҳарбий оркестр иштирок этди.

Шунингдек, ветеранларни табриклаш учун 8 нафар ўсмир ҳам ташриф буюрди.